Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лига 1. "Монако" қўшимча дақиқада гол киритиб, "ПСЖ" билан дуранг қайд этди
Франция чемпионати 22-турининг марказий учрашувида "ПСЖ" ўз майдонида "Монако"ни қабул қилди. "Парк де Пренс" стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди.
80-дақиқада мезбонлар Кавани томонидан аниқ амалга оширилган пенальти эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бироқ ўйинга қўшиб берилган вақтда Силва меҳмонларга 1 очко келтирган голга муаллифлик қилди.
Ушбу ўйиндан сўнг "Монако" 49 очко тўплаб, "Ницца" билан мусобақа жадвалини бошқармоқда. "ПСЖ" 46 очко билан 3-ўринда бормоқда.
ПСЖ – Монако 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 81, пенальти Кавани, 1:1 – 90 Бернарду Силва.
ПСЖ – Трапп (Ареоля, 54), Маркиньос, Курзава, Менье, Тиаго Силва, Матюиди, Мотта, Лукас Моура (Ди Мария, 60), Рабьо, Дракслер (Гонсалу Гедеш, 87), Кавани.
Монако – Субашич, Глик, Фабиньо, Менди, Жемерсон, Бакайоко (Мбаппе, 89), Бернарду Силва, Лемар (Каррильо, 83), Сидибе, Жермен (Моутинью, 76), Фалькао.
Огоҳлантириш: Сидибе (80).