Жаҳон | 23:57 / 31.01.2017
4282
1 дақиқада ўқилади

АҚШда визага ариза берувчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари текширилади

АҚШнинг виза текширувчи зобитлари АҚШга кириш визасига ариза берганларнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтларини текширишади. Бу ҳақда АҚШ ички хавфсизлик вазири Жон Келли матбуот-анжуманда айтди. 

"Виза аризалари билан ишланаётганда ижтимоий тармоқлар текширилади", деб айтди Келли.

27 январда Дональд Трамп "Мамлакатни хорижий террорчилар киришидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Бу фармон АҚШга 7 давлат фуқароларининг 90 кунга киришини тақиқлайди, 120 кунга исталган қочқинларнинг қабул қилинишини тўхтатади ҳамда Суриядан қочқинларнинг қабул қилинишини номаълум муддатга тақиқлайди. 30 январда яна бир қатор давлатлар, жумладан Россия фуқароларига виза олишда талаблар ўзгартирилди.

Бу фармон АҚШ чегарасини кесиб ўтаётган бошқа давлатлар фуқаролари ортидан назоратни кучайтиришга қаратилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид