Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода қорамол ўғрилари ушланди
Бухоро вилоятида қорамол ўғрилари жазога тортилди. “Постда” газетасининг ёзишича, Олот туманида яшовчи муқаддам судланган шахс ўзининг эски ҳамтовоғи билан ўғирлик қилиб, пул топишни мақсад қилади.
Улар аввалига аслида бозордаги баҳоси икки ярим миллион сўм бўлган сигирни ўғирлаб, бир миллион юз минг сўмга сотиб юборишади. Шундан сўнг “Гулистон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида навбатдаги жиноятни содир этишади. Улар фуқаро М.Хўжаниёзовнинг молхонасидаги қорамоллардан бирини – бозордаги нархи уч миллион беш юз минг сўм бўлган ҳўкизни “гум” қилишди ва яна арзон-гаровга пуллаб юборишади.
Улар икки кундан сўнг яна “Гулистон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ярим тунда пайдо бўлишади. Аммо бу гал қишлоққа кираверишда туман ИИБ томонидан ташкил этилган тунгги гуруҳга рўбару келишди.
Қинғир ишнинг охири вой бўлади. Илгари ҳам судланган бу кимсалар бундан тегишли хулоса чиқармасдан, бировларнинг мулкига яна кўз олайтирганликлари учун қонун олдида жавоб беришди.
Мавзуга оид
18:31 / 02.04.2026
Когонда электр ва гибрид автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди
16:30 / 30.03.2026
Жиззахда симёғоч қулаши оқибатида уч қорамол нобуд бўлди
20:25 / 29.03.2026
Бухорода “Насриддин Афанди” ҳамда “Шарқ таомлари” анъанавий фестивали ўтказилади
15:27 / 27.03.2026