АҚШда қазиб олиш ҳажми ошишига қарамай нефть нархи пасайди
Сешанба куни эрталабки савдоларда нефть нархлари АҚШдаги бурғулашнинг фаоллашиши фонида пасайди.
Соат 11.27 да Brent туридаги нефть фьючерслари 0,11 фоизга пасайиб, бир баррель учун 55,17 АҚШ долларини ташкил қилди.
Американинг WTI нефти фьючерслари бу вақтда 52,49 доллардан сотилган, яъни аввалги савдо куни ёпилгандан 0,27га камроқ.
Brent январдаги максимал чўққидан 5,6 фоизга тушиб кетган бўлса, WTI – 3 фоизга пасайди.
АҚШдаги бурғулаш қурилмалари сони ўтган ҳафта давомида 15та кўпайиб, 566тани ташкил қилди. Бу 2015 йилнинг ноябридан бери энг юқори кўрсаткич.
Таҳлилчилар фикрича, бурғулаш ишлари ва АҚШдаги нефть қазиб олишнинг фаоллашиши ОПЕК ва картелга кирмайдиган давлатларнинг қазиб олиш ҳажмини камайтириш тўғрисидаги келишувидан фарқли равишда юз берган.
"Нархларнинг ошиши (нефтга) АҚШдаги ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайишига олиб келади. У ердаги бурғулаш қурималари сони ҳозирдан ортиб бормоқда", - дея айтиб ўтишди Jefferies банки таҳлилчилари.
Шу сабабдан банк Brent’га бўлган нархлар башоратини ўзгаришсиз қолдирди: 2017 йилда у тахминан бир баррель учун 57,75 АҚШ долларидан сотилса, 2018 йилда – баррелга 71,75 доллар.
АҚШда нефть қазиб олиш ҳажми 2016 йилнинг ўртасидан 6,3 фоизга ортиб, бир суткада 8,96 миллион баррелга етди, деб кўрсатиб ўтишган АҚШ энергетика маълумоти бошқармасида.
Goldman Sachs тахминига кўра, АҚШда нефть қазиб олиш "2017 йилда суткасига 290.000 баррелга ошади".
Мавзуга оид
14:35 / 04.11.2024
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30 / 04.11.2024
Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди
16:42 / 03.11.2024