Фан-техника | 17:25 / 01.02.2017
8116
2 дақиқада ўқилади

Apple Трампнинг фармони туфайли судга мурожаат қилмоқчи

Apple компанияси АҚШнинг миграцион сиёсатига жавобан судга даъво қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Компания директори Тим Кукнинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг муҳожирларни мамлакатга киритишни тақиқлаш бўйича фармони компания ходимларига бевосита таъсир кўрсатган. 

Компания эса, уларга кўмак бериш учун барча ишни қилади. Apple раҳбарининг сўзига кўра, корпорация Оқ уй билан боғланган ва фармоннинг салбий томонлари қандай бўлишини тушунтиришга уринган.

Тим Кук бу фармонни нафақат Apple учун, балки Қўшма Штатлар учун бекор қилдиришга эришмоқчи.

Шу ҳафтада президент Дональд Трамп иммиграция сиёсатини кучайтиришга қаратилган қатор фармонлар имзолади. Хусусан, шундай фармондан бирига кўра, асосий аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлган мамлакатлар фуқароларига 90 кунга АҚШга кириш тақиқланди. Бироқ, ҳужжатда қайси мамлакатлар ҳақида гап бораётганига ойдинлик киритилмаган бўлса-да, Америка нашрлари булар Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Яман, Ливия ва Сомали мамлакатлари эканини маълум қилди.

Трамп фармони Кремний водийси компаниялари қийматини қанчага тушириб юборгани маълум бўлди

Мавзуга оид