Жаҳон | 08:13 / 01.02.2017
6467
1 дақиқада ўқилади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Донбассда ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди

Фото: © AF

БМТ Хавфсизлик кенгаши Украина шарқидаги вазиятдан ташвишда эканини билдирди. У шунингдек ўт очишни тўхтатиш тартибини дарҳол тиклашга чақирган. Бундай баёнот БМТ расмий сайтида жойлаштирилди.

«Хавфсизлик кенгаши аъзолари Украина шарқидаги вазиятнинг хавфли кескинлашиши ва маҳаллий аҳолига жиддий таъсир кўрсатишидан қаттиқ ташвишда», - дейилади баёнот матнида.

Бундан ташқари БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Донецск вилоятидаги алоқа линиясида Минск келишувлари билан тақиқланган қуроллардан фойдаланилишини қоралади. У кишилар ўлими ва жароҳат олишига олиб келди.

Аввалроқ Украинанинг БМТдаги доимий вакили Владимир Ельченко ташкилот Хавфсизлик кенгаши мамлакат шарқидаги вазиятни 2 февраль кунги очиқ йиғилишда муҳокама қилишини маълум қилганди.

Мавзуга оид