Исроил ҳукумати Ғарбий қирғоқда 3000 турар-жой қурилиши ҳақида эълон қилди
Исроил сешанба куни Ғарбий қирғоқда 3000 турар-жой қурилиши ҳақида эълон қилди. Бу - АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурациясидан икки ҳафтадан камроқ вақт ичидаги тўртинчи шундай эълон. Daily Sabah шу ҳақида хабар берди.
"Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман ва бош вазир Биньямин Нетаньяху Яҳудия-Самарияда 3000 янги уй қуришга рухсат берди", - дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.
20 январдан буён (яъни Трамп инаугурацияси бўлиб ўтган даврдан бошлаб) Исроил Шарқий Қудуснинг уч жойида 566 та уй қурилишини тасдиқлади ва Ғарбий қирғоқда 2502дан ортиқ турар-жой қурилиши ҳақида эълон қилди.
Ўтган ҳафтанинг пайшанба куни Исроил расмийлари Шарқий Қудусда 153 турар-жой қуришга изн беришган эди.
Улар АҚШ собиқ маъмурияти босими остида музлатилганди, Барак Обама кўчиш икки мамлакат ўртасидаги келишув музокараларига бўлган умидни сўндириши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
Бироқ Трамп Исроилни қўллаб-қувватлашга ваъда берди ва Нетаньяху ҳукумати бундан фойдаланиш учун тезда ҳаракатга киришди.
Исроилнинг барча қурилишлари халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра ноқонуний ҳисобланади, зеро бу уйлар фаластинликлар ўз давлатининг бир қисми сифатида кўрувчи ҳудудда қурилмоқда.
Мавзуга оид
15:30
АҚШ 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга 17,9 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
08:56 / 01.11.2024
БМТ бош котиби Исроилнинг UNRWA ишини тақиқлаш қароридан чуқур хавотирда
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
21:21 / 30.10.2024