Марказий Осиё минтақавий экологик маркази билан иккита лойиҳа бўйича келишув имзоланди
Жорий йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ўртасида иккита лойиҳани амалга ошириш бўйича шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилаётган “Марказий Осиёда сув, таълим ва ҳамкорлик” лойиҳасининг мақсади кадрларни тайёрлаш тизимини яхшилаш ва сув хўжалиги ходимларининг малакасини ошириш ҳамда улар ўртасида ишчан алоқалар ўрнатиш, сув ресурсларини бошқаришда ҳавзавий ёндашув имкониятини намойиш қилиш ҳамда минтақавий академик ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Марказий Осиёда сув ҳамкорлиги” лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад, минтақавий сув ҳамкорлигини кенгайтириш, энг яхши минтақавий ва халқаро амалиётни ўрганиш ва намойиш этиш, Марказий Осиёда экология ва барқарор ривожланиш масалаларида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, сув ресурсларини бошқариш масалалари бўйича инновацион усул ва амалиётни илгари суришдир.
Келишув Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Шавкат Хамраев ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ижрочи директори Искандар Абдуллаев томонидан имзоланди.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024