Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда мамлакатда терактлар содир этишни режалаштирган жангарилар йўқ қилинди
Озарбойжон давлат хавфсизлик хизмати мамлакатда терактлар уюштиришни режалаштирган тўрт нафар террорчи йўқ қилинганини хабар берди, деб маълум қилди 1news.az ДХХнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича марказига асосан.
Маҳкама маълумотига кўра, хорижда фаолият олиб борувчи террорчилик ташкилотига аъзо бўлган бир гуруҳ шахслар Озарбойжон ҳудудида терактлар содир этмоқчи бўлган.
Таъкидланишича, уларда портловчи моддалар ҳамда қурол-яроғлар бўлган.
Ўтказилган махсус амалиёт натижасида Озарбойжоннинг 5 нафар фуқароси қўлга олинди.
Жангарилар қўлга олиш жараёнида қаршилик кўрсатган ҳамда отишма пайтида йўқ қилинди. Гуруҳнинг бешинчи аъзоси гумонланувчи сифатида қўлга олинган.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
22:08 / 18.05.2026