Трамп фармони туфайли АҚШ авиакомпаниялари қиймати деярли 5 миллиард долларга тушиб кетди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг муҳожирлик фармони фонида Америка йирик авиакомпанияларининг бозордаги қиймати 4,9 миллиард АҚШ долларига тушиб кетди, деб хабар қилди Bloomberg.
Агентликнинг аниқлик киритишича, S&P 500 индексидаги авиакомпания акциялари 3,8 фоизга тушиб кетган бўлса, дунёдаги энг йирик авиаташувчи - American Airlines Group акциялари қиймати 5,8 фоизга пасайди.
Бундан ташқари, инвесторларнинг фикрича, АҚШга киришни тақиқлаш бошқа мамлакатларни жавоб чоралари кўришга ундаши мумкин.
Bloomberg Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси авиаташувлар нархи ошишини кутмоқда. Аксарият инсонлар АҚШга боришдан воз кечишлари ҳақиқатан яқин бўлиб турибди.
Ipsos халқаро ижтимоий тадқиқот маркази томонидан ўтказилган сўровга кўра, АҚШнинг 49 фоиз фуқароси президент Дональд Трамп томонидан муҳожирлик сиёсатини кучайтириш ҳақида имзоланган фармонни қўллаб-қувватламоқда.
Мавзуга оид
11:50
АҚШ суди Маскнинг сиёсий лотереясини тақиқламади
14:35 / 04.11.2024
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30 / 04.11.2024