Трамп фикрича, Россия билан муносабатларда “олдинга қараб ҳаракат қилиш” вақти келган
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатдаги бир қатор парламентарийлар Россия-Америка муносабатлари ҳолатидан ташвишда эканини тушунади, бироқ ҳар икки мамлакат “олдинга қараб ҳаракат қилиши керак” деган фикрда. Бу ҳақда РИА Новости’га Трампнинг сайловолди кампания вақтидаги ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Волид Фарес маълум қилди.
Фареснинг сўзларига кўра, кўплаб америкалик қонун чиқарувчилар Россия ва АҚШ муносабатларининг баҳсли характерга эга эканини, шунингдек “бизга аввалдан мерос бўлиб қолган кўплаб муаммолар ҳозирги кунда ҳам борлигини” таъкидлашган.
“У (Трамп — таҳ.) Конгресснинг бир неча аъзолари хавотирини яхши тушунади, бироқ биз янги поғонада эканимиз ҳамда олдинга қараб ҳаракат қилишимиз лозимлигини айтади”, - деган агентлик суҳбатдоши.
Трамп бир неча бор Россия билан муносабатларни яхшилаш учун ҳаракат қилишини айтиб ўтган. АҚШ президенти сўзларига кўра, бу ҳар икки томон учун ҳам манфаатли.
Шанба куни эса Трамп инаугурация маросимидан сўнг Россия президенти Владимир Путин билан илк бор суҳбатлашди. Оқ уйнинг маълум қилишича, мулоқот якунига кўра бу алоқа икки томонлама муносабатларни яхшилаш йўлида муҳим қадам бўлгани таъкидланган. Кремль ҳам икки мамлакат етакчилари суҳбати ўзаро тушуниб ҳаракат қилиш кайфиятидан далолат берганини маълум қилди.
Мавзуга оид
22:34
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
21:05
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
20:16
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13