Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ноқонуний такси ҳайдовчилари 2016 йилда деярли 27 миллиард сўмлик жаримага тортилди
Ўзбекистонда 2016 йил давомида лицензиясиз фаолият олиб борган автотранспорт воситалари эгаларига нисбатан солиқ органларига тақдим этилган 21721 протоколлар асосида 26 миллиард 670 миллион сўм миқдорида молиявий жарима санкциялари қўлланилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Кенгашида 17 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда айтилди, деб хабар беради Nuz.uz нашри.
Маълумот учун, Ўзбекистонда йўловчиларни тижорий олиб юриш фақатгина юридик шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. Ноқонуний таксичилик фаолияти жисмоний шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан 100 бараваригача, лавозимли шахсларга эса – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 150 бараваригача жарима солинишини кўзда тутади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026