Жаҳон | 07:55 / 03.02.2017
9213
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Россия Федерал хавфсизлик хизматига нисбатан санкцияларни юмшатди

AP

АҚШ молия вазирлиги Россия Федерал хавфсизлик хизматига киберҳужумларга алоқадорликда айблов билан киритган санкцияларни юмшатди.

Вазирлик сайтида чоп этилган ҳужжатда Россия ФХХ томонидан "ахборот технологиялари маҳсулотлари учун берилган лицензия, сертификат ва рухсатларни сўраш, олиш, улардан фойдаланиш ва ҳақ тўлашга" рухсат берилди. Гап қандай технологиялар ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган.   

Шу билан бирга Қримга исталган товар ва технологияларни экспорт, реэкспорт ва етказиб бериш тақиқланган.

АҚШ молия вазирлиги қарори Россия ФХХга ва унинг номидан ҳаракат қилувчиларга товар ва технологияларни  экспорт, реэкспорт ва тақдим қилишга ҳуқуқ бермайди. Бундан ташқари, ҳисоб-китобларда аввал президент фармонлари билан АҚШда тўсилган ҳисоб рақамлардан фойдаланиш тақиқланади.     

Кейинроқ Оқ уй расмий вакили Шон Спайсер АҚШ молия вазирлиги Россия ФХХга нисбатан санкцияларни юмшатмаганини маълум қилган.  

"Биз санкцияларни юмшатмаймиз. Билишимча, бу молия вазирлигининг одатдаги амалиёти", деб айтган Спайсер.

Унинг айтишича, молия вазирлиги вакиллари шунчаки санкциялар қандай амал қилиши бўйича "ойдинлик киритишган".

Мавзуга оид