Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: «Газпром» Ўзбекистондан газ харид қилиш бўйича шартномани узайтиришни режалаштирмоқда
Россиянинг «Газпром» компанияси Ўзбекистондан газ харид қилиш шартномасини узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Лайф» нашри хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, шартнома Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи давомида имзоланиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Россияга 2017 йилнинг март-апрель ойларида ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.
Ташриф давомида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси туризм, соғлиқни сақлаш, таълим, тиббиёт, кимё, ҳарбий-техник ҳамкорлик, муҳожирлик сиёсати, шунингдек, энергетика соҳаларидаги бир қатор келишувларни имзолашади, деб хабар берди «Лайф».
Музокараларда айнан энергетик келишувлар, хусусан, Ўзбекистон билан газ хариди тўғрисидаги шартномани чўздириш масаласи марказий мавзулардан бирига айланади, деб ёзган нашр.
«Газпром» компаниясидаги манбанинг «Лайф»га хабар беришича, газ етказиб бериш бўйича янги шартнома камида 2022 йилга қадар амал қилади. Манбанинг қўшимча қилишича, томонлар ҳозирча етказиб бериш ҳажми бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Мавзуга оид
19:00 / 03.07.2026
Россияда амалдорларга навбатсиз хизмат кўрсатувчи заправкалар пайдо бўлди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026