Жамият | 14:46 / 03.02.2017
11626
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги энг ёмон йўллардан бири баҳор ойлари бошида таъмирланиши мумкин

Фото: Nuz.uz

Тошкент шаҳрида йўлларни кенг қамровли таъминлаш ишлари олиб борилаётганига қарамай, ҳайдовчилар четлаб ўтаётган қисмлар ҳамон қолмоқда. Улардан бири – халқ тилида “бетонка” деб аталувчи ҳамда собиқ “Лисунова” кинотеатри ва Қозонхона томонга қараб кетувчи йўлдир.

2016 йилнинг кузида бу ерда йўлни кенгайтириш мақсадида трамвай линиялари олиб ташланди, бироқ, қурилиш ишлари чала қолиб кетганди. Айни дамда йўлнинг кўп қисмидаги асфальт қопламаси бузилган, ёритиш чироқлари эса деярли йўқ.

Nuz.uz’нинг Тошкент шаҳри ҳокимиятига асосан хабар беришича, йўлнинг ушбу қисмида таъмирлаш ишлари жорий йилнинг баҳори бошларида, илиқ об-ҳаво пайтида давом эттирилади.

Маълумотларга кўра, жорий йилда бутун шаҳар бўйлаб йўлларни тиклаш учун қарийб 40 миллиард сўм маблағ ажратилган, ҳамда уларнинг бир қисми юқоридаги йўлни тартибга келтириш учун ҳам йўналтирилади.

Иш комплекс тартибда олиб борилади – йўл таъмирланади, унга асфальт ётқизилади ва тунги вақтда ёритиш учун махсус устунлар ўрнатилади.

Мавзуга оид