Жаҳон | 12:51 / 06.02.2017
7656
2 дақиқада ўқилади

2016 йил Афғонистонда неча нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани маълум қилинди

2016 йилда Афғонистонда можаро оқибатида ҳалок бўлган ёки жароҳат олган инсонлар сони 11,5 минг кишини ташкил этди. Бу 2009 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда TOLOnews телеканали Афғонистонга кўмак бериш бўйича БМТ Миссиясига асосан хабар берди.

Ўтган йили можаро оқибатида тинч афғонистонликларнинг 3,498 нафари ҳалок бўлган ва 7,920 нафари жароҳат олган. Оддий фуқаролар орасида ҳалок бўлганлар сони 2 фоизга пасайган бўлса, жароҳат олганлар миқдори эса – 2015 йил билан солиштирганда 6 фоизга ортди.

Шу билан бир қаторда, БМТ Миссиясининг таъкидлашича, можаро туфайли жабр кўрган афғон болалари сони 2016 йилда 24 фоизга кўпайиб, 3,5 минг нафарни ташкил этди. Болаларнинг қарийб ярми жангарилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги жанговар ҳаракатлар оқибатида ҳалок бўлган ёки жароҳатланган, қолганлар эса – портламай қолиб кетган бомбалар портлаши ёки бошқа ўқ-дорилардан жабр кўрган.

Афғонистонда ИШИД ташкилотининг қўпорувчилик фаолияти туфайли ўлдирилган ёки жароҳат олган тинч аҳоли вакиллари сони 2015 йил билан таққослаганда 10 баробарга ортган. Улар асосан худкушлар иштирокидаги терактларда ҳаётдан кўз юмишган. 

“БМТ Миссияси 2016 йилда терактлардан жабр кўрган тинч аҳоли вакиллари сонининг деярли олти баробарга кўпайишидан жиддий ташвишда”, - дея таъкидланади БМТ ҳисоботида.

Мавзуга оид