Жаҳон | 20:16 / 06.02.2017
6375
1 дақиқада ўқилади

Bild: Германия социал-демократлари илк маротаба Меркель блокидан ўзиб кетишди

Германия Социал-демократик партияси биринчи маротаба оммавийлик бўйича канцлер Ангела Меркель блокидан ўзиб кетди. Германиянинг жамоатчилик фикрини ўрганувчи институти INSA’нинг Bild нашри буюртмасига кўра ўтказган сўровномасига мувофиқ, социал-демократларга сўралганларнинг 31 фоизи, Меркель блоки – Христиан-демократик ва Христиан-социал иттифоқларга 30 фоизи овоз беришга тайёрликларини билдирганлар.  

Ўтган ҳафтада ўтказилган шундай сўровномага кўра, Социал-демократик партия рейтингини 4 фоизга яхшилаган, Меркель блоки эса аксинча 3 фоиз йўқотган. Шу тариқа, Бундестагдаги навбатдаги сайловларга ярим йил қолаётганда социал-демократлар ўзларининг амалдаги етакчи коалиция бўйича шерикларидан ўзиб кетишга муваффақ бўлдилар.

Иккала сиёсий куч ҳам 24 сентябрда ўтадиган сайловларда ғалаба қилишни ўз олдига вазифа қилиб қўйган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид