Жамият | 20:28 / 06.02.2017
60824
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг илк триллионери ким бўлиши маълум қилинди

Microsoft асосчиси тез орада дунёдаги илк триллионерга айланиши мумкин. Қашшоқлик билан курашувчи ташкилот (Oxfam) мутахассислари берган маълумотларга кўра,  Билл Гейтс дунёнинг энг бадавлат кишилар рўйхатида биринчи поғонада. Тrendymen шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.

Шуниси қизиқки, Oxfam'нинг янги ҳисоботида Ғарб ишбилармонларининг капитали мунтазам ўсаётганлигига доир статистик далиллар келтирилган. Масалан, 2009 йилда дунё миқёсида умумий молиявий аҳволи 2,4 триллион долларга баҳоланувчи "атиги" 792 миллиардер қайд этилган. 2016 йилда эса худди шу гуруҳ 5 триллион долларга эгалик қилган. 

Билл Гейтснинг 84,4 миллиард долларлик капитали 25 йилдан кейин бир триллионга етади. У вақтга бориб сайёрамизнинг энг бадавлат кишиси 86 ёшда бўлади - "Илк триллионни қандай ишлаш мумкин?" мавзусидаги мемуар ёзишнинг айни вақти. 

Мавзуга оид