Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун инвестиция киритади
2017 йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар беради JahonNews.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Икки томон муносабатларида вужудга келган муайян тўхталиш ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларига замонавий шартлар асосида янгича нигоҳ ташлашга имкон бериши таъкидланди.
"Ўзбекистонга ташрифимиз биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга, - деди Н.Ханженкова. - Биз бундан кейинги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан жуда фойдали музокаралар ўтказдик. Бугунги кунда Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олмоқдамиз.
ЕТТБ республика ҳукумати билан маслаҳатлашув асосида Ўзбекистон иқтисодиётининг муайян соҳаларини белгилаб, ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда молиявий инвестицияларни киритиши мумкин бўлади. Хусусан, ҳозирги босқичда устувор йўналишлар - кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, мамлакатдаги ишчи муҳитни яхшилаш ва бошқа масалалар".
Шунингдек, кун тартибида ЕТТБ президенти Сума Чакрабартининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
18:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонликлар хорижга инвестиция киритиши кескин кўпайди
09:15 / 01.07.2026
“Қуёшли хонадон” дастури инқироздами?
14:15 / 30.06.2026
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Ba2 даражага яхшилади. Бу нимани англатади?
17:59 / 20.06.2026