Жаҳон | 18:01 / 06.02.2017
6145
1 дақиқада ўқилади

Меркель Германия канцлери лавозимига расмий номзод бўлди

Фото: AFP

Германия канцлери Ангела Меркель Германия ҳукумати раҳбари лавозимига “Насроний-демократик иттифоқ” ва “Насроний-ижтимоий иттифоқ” партияларидан расмий номзод бўлди, деб хабар берди Reuters агентлиги.

Шу тариқа, Меркель Германиядаги ҳукмрон коалициядан ягона номзодга айланди. Бавария бош вазири НИИ раиси Хорст Зеехофер ва канцлер Меркель бугун сайловолди қўшма стратегияни тақдим этишади.

Германия бундестагига сайловлар 2017 йилнинг сентябрида бўлиб ўтади. Шундан сўнг мамлакатда янги ҳукумат шакллантирилади ва Германия канцлери танланади.

Аввалроқ НДИ партияси раиси саналувчи Ангела Меркель канцлер лавозимига сайловларда ҳукмрон коалициядан умумий номзод бўлиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид