ОАВ: Пентагон турли мамлакатлардаги минглаб ҳаво зарбалари хусусида лом-мим демаган
Пентагон маъмурияти 2001 йилдан буён Ироқ, Сурия ва Афғонистонда амалга оширилган ва инсонларнинг умрига зомин бўлган ҳаво зарбалари хусусида хабар бермаган. Бундай зарбалар сони эса, минглаб ҳолатларни ташкил этади, деб ёзмоқда Military Times нашри. Ҳарбийлар буни одатдаги амалиёт сифатида қабул қилишган.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ биргина 2016 йилда Афғонистонда берган 456 ҳаво зарбаси АҚШ ҲҲК юритувчи ва конгресс, ҳарбий таҳлилчилар, АҚШ иттифоқчилари ҳамда тадқиқотчилар таянадиган очиқ маълумотлар базасига киритилмаган. Бу зарбалар вертолётлар ва дронлар воситасида амалга оширилган. Хабар қилинишича, ушбу маълумотлар базаси "терроризмга қарши уруш" бошланган 2001 йил октябрь ойидан буён қисман тўлдирилган.
Ҳарбийлар махфий вакилининг сўзларига кўра, АҚШ ҳаво зарбаларини яширишга уринмаяпти.
"Бу ҳаво зарбалари аввал назорат қилинган. Ҳар доим шундай бўлган. Масалан, биз ҳозирда Apache вертолётлари амалга оширган ҳаво зарбаларини ҳисобга олмаймиз", — деган манба.
Бироқ, деб ёзади нашр, АҚШ армияси Apache вертолётларидан, асосан, ИШИДга қарши курашда фойдаланади.