Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 49-автобус енгил автомобиль айби билан ариққа тушиб кетгани маълум бўлди
“Тошшаҳартрансхизмат” мутахассислари Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида душанба куни эрталаб рўй берган 49-сонли йўловчи автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларини келтиришди, деб хабар берди Nuz.uz.
2-автопаркнинг ҳаракат хавфсизлиги бўйича бошлиғи Дониёр Ёрмуҳаммедов сўзларига кўра, ЙТҲ душанба куни тонгги соат 5:30да Элбек кўчасида содир бўлган – “Исузу” автобуси рейсга энди чиқаётган бўлган. Ҳодиса Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси айби билан юз берган.
“Олдинда кетаётган Cobalt автомобили бирдан тўхтади. Шунинг учун автобус ҳайдовчиси тўқнашувдан қочиш мақсадида рулни ўнгга буриб юборган. Бироқ, сирпанчиқ йўлда бошқарувни йўқотиб, ариққа тушиб кетди”, - дея изоҳ берган ТШТХ мутахассиси.
Дониёр Ёрмуҳаммедовнинг аниқлик киритишича, ўша пайт автобусда йўловчилар бўлмаган. Транспорт воситасига 120 минг сўмлик зарар етказилган.
Бундан аввалроқ Тошкентда ТТЗ-“Дўстлик” метро бекати йўналишида ҳаракатланган 49-рақамли “Исузу” йўловчи автобуси сирпанчиқ йўлда ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026