Жамият | 16:07 / 06.02.2017
11051
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг яна бир туманида ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқарилади

Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2017 йилдаги 42-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2016 йилдаги 319-сон “Ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳа қиринди плиталарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Norma.uz.

Тузатишларга кўра, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида 30 минг м3 лойиҳа қувватига эга ғўзапояларидан ёғоч-пайраха қиринди плиталарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқариш ташкил этилади.

Объектни фойдаланишга топшириш муддати – 2017 йилнинг IV чораги. Лойиҳа ташаббускори «Fayz» ҚК МЧЖ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид