Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда кобра билан селфига тушмоқчи бўлган ўсмир унинг чақишидан ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида табиат ҳимоячиси Сомнат Мхатре кобра билан селфига тушиш вақтида унинг чақишидан ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Daily Mirror нашри. Ўсмир кобрани бошидан ўпмоқчи бўлган.
Ўсмир волонтёр бўлиб, илонларни қутқариш ва парваришлаш билан шуғулланган. 18 ёшли ўсмир юзлаб илонларни ўлимдан сақлаб қолган, бироқ ўзини улардан сақлай олмади.
Ўсмирнинг таниши айтишича, Мхатре автомобиль ғилдираги остида топилган кобрани хавфсиз жойга етказиши керак бўлган. Илон қутқарилгандан кейин, йигит уни юзи ёнига олиб келиб, бошидан ўпиб селфига тушмоқчи бўлганда илон унинг кўкрагидан чақиб олган.
Ўсмир тезда шифохонага олиб борилган. Шифокорлар 5 кун давомида унинг ҳаёти учун курашганлар, бироқ ўсмир вафот этган.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлади
07:50 / 06.05.2026