Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳакам футбол тарихида кузатилмаган ҳайратомуз голни инобатга олди
Ҳондурас чемпионати доирасидаги учрашувда «Олимпия» ҳужумчиси Рохер Рохас «Готагуа» дарвозасини сўнгги дақиқаларда нишонга олди.
Аммо у гол киритган вазиятда майдонга бегона мухлис ўз коптоки билан тушиб келган ва айнан «Готагуа» жамоаси дарвозасига зарба йўллаганди. Эпизод Instagram‘нинг rldesignz аккаунти саҳифасида эълон қилинган.
94-дақиқа ўтиб бораётган вазият Рохас жарима майдончаси яқинидан зарба беради. Бу вақтда «Готагуа» дарвозаси олдида бегона мухлис бошқа бир тўпни тепиб келаётган бўлади ва у дарвозага зарба беради. Бундан бир сонияча олдин Рохас томонидан берилган зарба ҳам голга айланганди. Ҳакам ўйинга бегона мухлис ва иккинчи тўп аралашган бўлишига қарамай, гол инобатга олинади ва ўйин — 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланади.
Мавзуга оид
17:53 / 23.06.2026
Президент “Навбаҳор” футбол клубининг академиясида бўлди
20:35 / 16.06.2026
Ўзбекистонлик ҳакамлар Шотландия - Марокаш ўйинига тайинланди
23:42 / 11.06.2026
Жозе Моуринио «Реал»га қайтди
21:30 / 10.06.2026