Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ноиммиграцион визаларига мурожаат қилиш тартибида ўзгаришлар рўй берди
Америка Қўшма Штатларининг ноиммиграция визаларига мурожаат қилиш тартибида ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар қилмоқда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Facebook саҳифасида. Унга кўра, 2017 йил 8 февраль санасидан эътиборан “Суҳбатсиз Мурожаат Этиш дастури” доирасида ноиммиграцион визаларга мурожаат этиш жараёнларида ўзгаришлар рўй берган.
Саҳифада жойлаштирилган эълонда шундай дейилади:
““Суҳбатсиз Мурожаат Этиш дастури” доирасида ноиммиграцион визаларга мурожаат этиш жараёнларида ўзгаришлар рўй берди. Бугундан эътиборан, “Суҳбатсиз Мурожаат Этиш дастури” доирасида визага мурожаат этмоқчи бўлсангиз, сиз [email protected] манзилига электрон почта орқали хат ёзишингиз керак.
Хатингизда қуйидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши шарт:
• Мурожаат этувчининг тўлиқ исм-фамилияси;
• Мурожаат этувчининг паспорт рақами ва анкетасининг тасдиқлов рақами;
• Сўнгги АҚШ визасининг амал қилиш муддати тугаган сана”.
Мавзуга оид
21:34 / 29.03.2026
АҚШда 8 миллион киши Трампга қарши намойишларга чиқди – фотосуратлар
23:13 / 28.03.2026
АҚШ десантчилари Яқин Шарққа етиб келди
23:04 / 28.03.2026
Трампнинг таҳдиди ва Эроннинг зарбаси. Урушдаги сўнгги воқеалар
09:22 / 28.03.2026