Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун ҳар ҳафта 500 млн доллар сарфламоқда
Қатар молия вазирлиги Али Шариф ал-Имадий мамлакатининг футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун сарфлаётган маблағлар ҳақида маълумот берди.
«Биз ҳар ҳафта бош лойиҳалар учун 500 млн доллар сарфламоқдамиз. Кейинги 3-4 йил шундай давом этади. Фақат шундай йўл билан жаҳон чемпионатини ўтказишдан иборат бўлган мақсадимизга эриша оламиз», деб айтган ал-Имадий.
Аввалроқ Қатар жаҳон чемпионатини ташкиллаштириш учун умумий ҳисобда 200 млрд доллар сарфлаши маълум қилинганди. Қатардаги чемпионат 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача бўлиб ўтади.