Ўзбекистон | 12:03
3957
2 дақиқада ўқилади

Президент Бекободдан Қатарга учади

Бугун президент Шавкат Мирзиёевнинг иш графигида Бекободдан ташқари Қатарга ташриф ҳам бор. ТИВдаги манба Kun.uz’га маълумот беришича, президент Қатарнинг марҳум амири Шайх Ҳамад ибн Халифа Ол Сонийнинг дафн маросимида қатнашади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни вақтда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида металлургия комбинатида амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳалари билан танишаётган президент Шавкат Мирзиёев куннинг иккинчи ярмида Қатар пойтахти Доҳага ташриф буюради. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон ТИВдаги манба маълум қилди.

Президент Қатарнинг собиқ амири, шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдириб, дафн маросимларида иштирок этиши кутилмоқда.

1995–2013 йилларда Қатарни бошқарган амир Ҳамад 12 июл куни 74 ёшда вафот этди. У амирликнинг ҳозирги раҳбари, шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Сонийнинг отаси эди. Унинг бошқаруви даврида мамлакат иқтисодий жиҳатдан ривожланган ва Қатарнинг халқаро майдондаги нуфузи сезиларли даражада мустаҳкамланган. 

У йирик иқтисодий инвестиция лойиҳаларига раҳбарлик қилган ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга ҳисса қўшган. Натижада Қатар дунёдаги суюлтирилган табиий газнинг энг йирик экспортчисига айланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид