Ravon бренди Россия автомобиль бозорида топ-25 таликка кирди
Россия автомобиль бозори 2017 йил январь ойи якунларига кўра 5 фоизга қисқарди. Европа бизнеси Ассоциацияси томонидан эълон қилинган ҳисоботда шу ҳақда сўз юритилган. Унга кўра, ўтган ойда Россияда енгил ва енгил тижорат автомобилларини сотиш ҳажми пасайган.
Шу билан бирга, ҳужжатда таъкидланишича, Россияда сотилган энг кўп 10 моделнинг барчаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларидир. Шундай қилиб, 2017 йил январь ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан автомобиль савдоси 5 фоизга ёки 4 078 донага пасайган ва жами 77 916 автомобиль сотилган.
Бунда Ўзбекистоннинг Ravon бренди 2017 йил январь ойида Россияда 445 дона автомобиль сотиш билан топ-25таликдан жой олган. Аммо, унинг бирорта модели, алоҳида моделлар орасида топ-25таликдан ўрин олмаган.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
20:07 / 22.09.2024
Зеленский Россия билан музокаралар бўйича позициясини нега ўзгартирганини тушунтирди
18:47 / 22.09.2024
АҚШдан ўғирланган ва ҳануз ишлаб чиқарилаётган «Буханка»
18:42 / 22.09.2024