Спорт | 23:03 / 08.02.2017
15368
1 дақиқада ўқилади
Равшан Эрматов учинчи марта Жаҳон чемпионатида ишлаши мумкин
ФИФА ҳакамлик департаменти ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовни 2018 йилги жаҳон чемпионатида ишлаши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатига киритган ва уни Италиянинг Коверчано шаҳрига шу йилнинг 3-7 апрель кунлари ўтказиладиган семинарга таклиф этган.
2018 йилги ЖЧ учун тайёргарлик босқичи ўрнини ўтайдиган бу семинарда 53 нафар ҳакам иштирок этади.
ОФКдан таклиф этилган ҳакамлар сони 7 нафар.
Равшан Эрматов 2010 йили ЖАРда ва 2014 йили Бразилияда ўтказилган мундиалларда ишлаб, жами 9та учрашувни бошқарганди. Бу эса жаҳон рекорди ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:33 / 21.11.2022
ЖЧ-22. Турнирнинг илк голини VAR бекор қилди, кейинги гол пеналтидан урилди
21:35 / 06.05.2022
Ўзбек спортининг 30 йиллик тарихидаги энг яхшилар тақдирланди
16:59 / 27.10.2021
«Ошинг ҳалол бўлса, кўчада е». Эрматов иштирокида ўтган муҳокамада икки ҳакам хатосини тан олди, Асимов ва Серазитдинов қарорини тушунтирди
11:55 / 12.04.2021