Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung’нинг Хитойдаги заводида ёнғин рўй берди
Фото: EPA
Хитойнинг Тяньцзинь шаҳридаги Samsung SDI компанияси заводида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Sina ахборот портали хабар бермоқда.
Унинг маълумотига кўра, Уцин туманидаги махсус иқтисодий зонада жойлашган корхона қуёқ тутун ичида қолган. Айни дамда воқеа жойига ўт ўчириш ва бошқа тезкор хизматлар вакиллари етиб келган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида хабарлар йўқ.
Завод литий-ионли аккумуляторлар, токнинг кимёвий манбалари, шунингдек, бошқа ускуна ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Мавзуга оид
17:20
Хитойда Тошкент шаҳар дренаж тизимини ривожлантириш бўйича 400 млн долларлик келишувга эришилди
09:06 / 25.05.2026
Хитой космосда инсоннинг узоқ яшашини ўрганмоқда
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026