23:51 / 08.02.2017
10781

АҚШ фуқароси аэропорт ангарида Сомали президентлигига сайланди

Фото: AP

Сомалининг собиқ бош вазири Муҳаммад Абдуллоҳий Муҳаммад мамлакатнинг янги президенти этиб сайланди. Reuters агентлиги берган маълумотга кўра, у қасамёд ҳам қилган. Шу пайтгача давлат раҳбари бўлиб келган Ҳасан Шайх Моҳамуд ўз мағлубиятини тан олган. 

Маълумотларга кўра, Муҳаммад Абдуллоҳий Муҳаммад икки давлат фуқароси бўлиб, АҚШда ўқиган ва шу давлат фуқаролигини олган.

Янги президент 8 февраль куни ўтказилган сайловларнинг иккинчи тур натижаларига кўра сайланган. Айнан шу куни ўтказилган биринчи тур ҳеч бир номзодга ғалаба келтирмаганди. Ғолибни Сомали парламентидаги 219 депутат қўллаб-қувватлаши зарур эди.

Сайловлар мамлакат пойтахти Могадишодаги энг хавфсиз жойлардан бири бўлмиш аэропорт ҳудудида ўтказилган.

Сомалида президентни икки палатали Федерал парламент депутатлари сайлашади. Мана шу ойда парламентнинг ҳар икки палатасида янгиланиш содир бўлди ва уларнинг раҳбарлари ҳам ўзгарди. Халқ (қуйи) палатага Муҳаммад Усмон Жаварий раҳбар этиб тайинланган бўлса, Юқори палатага Абди Хаши Абдуллоҳий бош бўлди. 

Top