АҚШ хитойликларга виза бериш тартибига ўзгартишлар киритди
АҚШнинг Хитойдаги элчихонаси хитойликларга виза бериш тартибига ўзгартишлар киритди. Унга кўра, эндиликда, такрорий виза учун кириш вақтида, аввалги виза муддати тугаганига 12 ойдан ошган бўлса, суҳбатдан ўтиш талаб этилади. Бу эса АҚШ президенти Дональд Трампнинг янги миграция сиёсати билан боғлиқ бўлиши мумкин, деб ёзади Global Times газетаси.
АҚШ элчихонаси сайтининг визаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари бўлимида ёзилишича, аввал ҳам сайёҳлик визасини олган ҳамда виза муддатига 12 ой тўлмаган 14 ёшдан 80 ёшгача бўлган фуқаролар айни турдаги визани консулликда суҳбатдан ўтмасдан олишлари мумкин. Бундан аввал, шундай визаси бор фуқаролар 48 ойгача визага қайта мурожаат қилишда суҳбатдан ўтиши талаб қилинмас эди.
Визаларни олишда ёрдам берувчи агентнинг сўзларига кўра, янги қоида Хитой фуқаролари учун Америка визасини олишни мураккаблаштиради. Бироқ бу 10 йил муддатга сайёҳлик визасига эга кишиларга умуман таъсир кўрсатмайди, деб ёзади нашр.
Мавзуга оид
22:03 / 22.09.2024
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024