Жамият | 15:55 / 09.02.2017
3809
2 дақиқада ўқилади

Хитойнинг FAW автоконцерни собиқ раҳбари порахўрлиги учун 11,5 йилга қамалди

Фото: AFP

Пекин биринчи поғона суди Хитойдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи  China FAW Group’нинг директорлар кенгаши собиқ раиси Сюй Цзяньини коррупцияда айблаб, 11,5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. Унинг, шунингдек, мол-мулки ҳам мусодара қилинади. Бу ҳақда Sina ахборот портали хабар берди.

Суд қарорига кўра, айбланувчи турли корпоратив, давлат ва партия лавозимларини 2000-2013 йилларда эгаллаган вақтида учинчи шахсларга ёрдам бериш мақсадида ўз хизмат вазифасини суистеъмол қилган, шунингдек, улар орқали пора олган. Терговнинг аниқлашича, Сюй Цзяньи томонидан олинган пулларнинг умумий миқдорида 1,77 миллион долларни ташкил этган.

Sina’нинг таъкидлашича, айбланувчи ўз қилмишига иқрор бўлган, шунингдек, тергов билан ҳамкорлик ҳам қилди.

2015 йилнинг мартида Хитой коммунистик партияси марказий комиссияси Сюй Цзяньига нисбатан партия ичида тартиб-интизом бўйича текширув бошлайди. У ўша йилнинг август ойида ишдан четлатилди.

Маълумот учун, China FAW Group Хитойдаги энг биринчи ташкил этилган автомобиль ишлаб чиқарувчиси бўлиб, айни дамда у Volkswagen, Toyota, Ford, Mazda ва General Motors каби хорижий концернлар билан қўшма корхоналарга эга. 

 

Мавзуга оид