Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ-Мексика ўртасида қуриладиган "Трамп девори" ҳисоблаб чиқилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Мексика билан чегараларда барпо этишни режалаштирган девори Америка солиқ тўловчиларига 21,6 млрд долларга тушади. Трамп ушбу девор воситасида мамлакати хавфсизлигини таъминлаш ниятида. Бу ҳақда Рейтер агентлиги ички хавфсизлик вазирлигига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Ҳужжатда кўрсатилишича, бу девор ва тўсиқларнинг тўлиқ тизими бўлади. Режага мувофиқ, давлат чегараси шу йўл билан 2 минг километрлар масофада аниқ шаклни касб этади. Тахминларга кўра, барча ишлар 2020 йилгача якунланади.
Аввалроқ, Трамп Мексикадан АҚШга ноқонуний муҳожирлар оқими ва гиёҳванд моддалари билан савдо қилувчи жиноий гуруҳлар фаолиятига барҳам бериш учун девор қуриш зарурлигини айтган эди. Президент, шунингдек, девор учун ватандошлари пул тўламаслигини, балки Мексика ҳисобидан қурилишини айтганди.
Мавзуга оид
08:49
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026