Жамият | 12:56 / 10.02.2017
4889
1 дақиқада ўқилади

Навоийда Алишер Навоий ижодий меросининг аҳамиятига бағишланган халқаро конференция ўтказилади

Навоий вилояти ҳокимлиги, вилоят Маънавият тарғибот бўлими, Навоий давлат педагогика институти ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида жорий йилнинг 11 февраль куни Навоий шаҳридаги муҳташам “Фарҳод” маданият саройида буюк мутафаккир, давлат арбоби, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу нуфузли конференцияга Республикадаги таниқли навоийшунос олимлар билан биргаликда, Озарбойжон, Венгрия, Тожикистон, Қозоғистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатлардан олимлар, тарихчилар, тадқиқотчилар келиши кутилмоқда.  

Айни пайтда ушбу нуфузли тадбирга вилоятда қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид