«Арсенал»нинг собиқ футболчиси Иан Райт жамоа мураббийи Арсен Венгер мавсум охирида жамоани тарк этиши ҳақида гапирди.
«Мен кеча Венгер билан учрашдим, у ҳақида мутлақо ҳаққоний гапирмоқчиман. Биз бир неча соат гаплашиб ўтирдик. Менда шундай таассурот пайдо бўлдики, яъни… энди барчаси тамом.
У унинг даври якунига етгани ҳақида гапирди. Мен уни ҳеч қачон бундай аҳволда кўрмагандим, мен ундан ҳеч қачон бундай сўзлар эшитмагандим.
Арсен – ажойиб инсон, аммо кўриниб тургандики, у чарчади.
Венгер жуда ҳорғин эди. У кетаман демади, аммо мендан унинг кетиш кетмаслиги ҳақида сўрашса, шундай дейман: Венгер «Арсенал»дан кетади», – дея Райтнинг сўзларини келтирган The Mirror.
Венгер барчани ҳайрон қолдирмоқчи