Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД Ал Бобда 40 нафар тинч аҳоли вакилини қатл қилди
Фото: AP
ИШИД террорчилик гуруҳи аъзолари Суриянинг Ал Боб шаҳрида 40 нафар тинч аҳоли вакилини ваҳшийларча қатл қилди, деб хабар қилмоқда Ал-Маядин телеканали.
Телеканалга кўра, тинч фуқароларни асирга олишлари билан судсиз қатл қилишган. Бундан аввалроқ, Сурия халқ кўнгилли кучларига яқин манбага асосланган ҳолда РИА Новостининг хабар қилишича, ҳукумат армияси ва унга иттифоқчи кучлар жангариларнинг Ал Бобдан чекиниш йўлларини тўлиқ тўсиб қўйишган.
Сурия армияси шаҳарга жануб ва ғарб томондан ҳужум қилмоқда. Айни вақтда, турк қўшинлари ва унга иттифоқчи бўлган радикал кучлар "Фрот қалқони" амалиёти доирасида шаҳарнинг шимолий ва шарқий остоналарида кураш олиб бормоқда.
Гарчи ИШИД жангарилари деярли қуршаб олинган бўлсада, аммо Туркия ва Сурия кучлари ўзларининг ҳаракатларини мувофиқлаштирмаётгани сабабли, уларнинг жангариларга нисбатан ҳаракатлари унчалик самара бераётгани йўқ. Расмий Дамашқ Туркия харбийлари мамлакат суверенитетини бузаётганини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
11:15 / 17.04.2026
АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқди
09:45 / 31.03.2026
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
20:27 / 28.02.2026