Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: АҚШда теннис турнири вақтида Германия мадҳияси ўрнига Учинчи рейх гимни айтилди
АҚШнинг Ҳавайи штатида бошланган теннис турнирида, Федерация Кубогининг чорак финалида АҚШ ва Германия аёллар терма жамоалари баҳсидан олдин Учинчи рейх давридаги мадҳия янгради.
Бу ҳолат америкалик Элисон Риске ва германиялик Андреа Петкович баҳсидан олдин рўй берган.
Associated Press хабарига кўра, матбуот анжумани вақтида Германия жамоаси вакили бу ҳолат учун норозилик билдиришган.
«Умримда бу қадар ҳурматсизлик кўрмагандим. Федерация Кубоги турнирларида эмас, 13 йиллик фаолиятимда. Бу мен дуч келган энг ёмон вазиятдир», — деган германиялик теннисчи.
АҚШ теннис ассоциацияси бу хатолик учун узр сўраган.
«Биз буни атайлаб қилмадик. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди», — дейилган баёнотда.
Ушбу баҳсда Петкович Элисон Рискега 6:7 (8:10), 2:6 ҳисобларида ютқазди.
Кейинроқ, интернетда ушбу ҳолат видеоси тарқалди.
Мавзуга оид
19:59 / 08.02.2025
Қирғизистонда янги давлат мадҳияси учун танлов эълон қилинди
19:03 / 25.10.2024
Қирғизистон байроқ ортидан мадҳияни ҳам ўзгартиради
16:32 / 14.02.2024
Маҳаллаларда мадҳия айтиш топшириғини Қаҳрамон Қуронбоев бергани маълум бўлди
13:00 / 11.12.2022