Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австриялик ижарага олган уйда топиб олган 270 минг еврони полицияга топширди
Австриянинг Грац шаҳри фуқароси ижарага олган уйнинг ертўласида 269,5 минг евро топиб олди ва бу топилма ҳақида зудлик билан полицияга хабар берди, деб маълум қилди Kronen Zeitung нашри.
Маълум қилинишича, 42 ёшли эркак янги уйга жорий йилнинг бошида кўчиб ўтган. У уй ертўласини тозалаётганда у ердан 500 евролик банкноталар пачкаси жойлаштирилган картон қути топиб олган. Виждонли фуқаро пуллар жиноят билан боғланган бўлиши мумкин деб тахмин қилиб, ўйлаб ўтирмай ҳам полицияга мурожаат қилган.
Полицияда шундай мурожаат бўлгани тасдиқланди, бироқ бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
10:15 / 29.06.2026
Австриянинг иккинчи йирик шаҳри коммунистларга овоз берди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026