Nissan ёлғон маълумотлар берувчи қурилмаларни қўллаганликда айбланди
Жанубий Корея суди Япониянинг Nissan автомобилсозлик компаниясини Qashqai кроссоверини сертификатлашда ёлғон маълумотлар берувчи қурилмаларни қўллаганликда айблади.
Сеул маъмурий суди 2016 йилда Жанубий Корея атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Nissan устидан берилган даъво аризаси бўйича ҳукм чиқарди, деб хабар бермоқда Automotive News.
Суд Nissan Qashqai моделини сертифакатлашда машина ташқарига чиқарувчи газларда азот оксиди даражасини пасайтирувчи қурилма қўллаганини тан олди. Суд сертификатловчи ҳужжатлар ноқонуний йўллар билан олингани ҳақида қарор чиқарди. Nissan буни рад этмоқда ва ўзининг ҳақлигини исботламоқчи.
2015 йилда худди шундай можаро АҚШда Германиянинг Volkswagen концерни автомобиллари билан юз берган. "Дизельгейт" деб ном олган можаро немис концернига кўп миллиард долларлик зиёнлар келтирган ва ҳанузгача охиригача ҳал қилинмаган.
Мавзуга оид
23:41 / 25.10.2024
КХДР Россияга иккинчи гуруҳ ҳарбийларини юборишга тайёрланмоқда — Bloomberg
15:22 / 25.10.2024
Жанубий Корея ҳукумати аҳолини ёлғизликдан қутқариш учун 327 млн доллар сарфлашни режалаштирмоқда
19:43 / 22.10.2024
Ким Чен Иннинг синглиси Сеул ва Киевни «АҚШ томонидан ўстирилган тарбиясиз итлар» деб атади
15:50 / 22.10.2024