Иқтисодиёт | 22:57 / 13.02.2017
5860
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони, Ироқ ва БАА январда нефть қазиб олишни ОПЕКнинг бошқа аъзоларига қараганда кўпроқ камайтирди

Фото: Getty Images

Нефть қазиб олишни янада қисқартиришда иштирок этаётган ОПЕК давлатлари 2017 йилнинг январь ойида умумий ҳисобда кунига маҳсулот қазиб олиш ҳажмини ўртача 1,08 миллион баррелдан (ўтган йилнинг октябридаги кўрсаткичга нисбатан), умумий ҳисобда 32,14 миллион баррелга камайтиришди. Бу ҳақда ОПЕКнинг ойлик ҳисоботида келтирилган.

"Бошқа бир манба маълумотига кўра, ОПЕКда кунлик нефть қазиб олиш ҳажми январь ойида ўтган ойдагига таққослаганда 890 минг баррелга камайган. Қазиб олиш ҳажмини камайтириш Саудия Арабистони, Ироқ ва БААда сезиларли даражада бўлган, бу вақтда Нигерия, Ливия ва Эронда аксинча ҳолат кузатилган", дейилган ҳисоботда.

ОПЕК маълумотига кўра, 2016 йилнинг октябрида картел мамлакатлари қазиб олган нефть ҳажми 33,64 млн баррелни ташкил қилганди (Индонезияни ҳисобламаганда, бу давлат ўтган йил ноябрида ОПЕК аъзолигидан чиқди).

ОПЕК 2016 йилнинг 30 ноябрь куни қазиб олиш ҳажмини бир кунга 1,2 миллион баррелга – 32,5 миллион баррелгача камайтириш ҳақида келишувга эришганди. Ташкилотга кирмайдиган мамлакатлар 10 декабрь куни ўзларининг қазиб олиш ҳажмларини умумий ҳисобда кунига 558 минг баррелга қисқартириш ҳақидаги битимга эришди. 

Бундан мақсад жаҳон бозорида нефть нархини барқарор ушлаб туриш ҳисобланади.

Ҳисоботга кўра, келишувга Саудия Арабистони, Ироқ ва БАА тўлиқ амал қилган. Картелнинг бу келишувга амал қилиш кўрсаткичи эса бошқа давлатлар ҳисобига 90 фоизни кўрсатмоқда.

Мавзуга оид