Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Факт: Калифорния — дунё иқтисодида олтинчи ўринда
Калифорния иқтисоди бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллайди ва Америка Қўшма Штатлари иқтисодиётидаги асосий куч ҳисобланади. Шу билан бирга, штат АҚШ федерал бюджетининг энг катта ҳиссасини кўтаради.
Калифорния штати — Ялпи ички маҳсулот ҳажмига кўра фақат АҚШ, Хитой, Япония, Германия ва Буюк Британиядангина ортда қолади. АҚШ иқтисодий таҳлиллар бюроси маълумотига кўра, штатнинг ЯИМи 2,46 трлн долларни ташкил қилади.
ЯИМ ҳажми бўйича юқори ўнлик:
1. АҚШ: 18,04 трлн доллар (Калифорния билан бирга қўшиб ҳисобланганда)
2. Хитой: 11,18 трлн доллар
3. Япония: 4,12 трлн доллар
4. Германия: 3,37 трлн доллар
5. Буюк Британия: 2,86 трлн доллар
6. Калифорния: 2,46 трлн доллар
7. Франция: 2,42 трлн доллар
8. Ҳиндистон: 2,07 трлн доллар
9. Италия: 1,82 трлн доллар
10. Бразилия: 1,78 трлн доллар.
Мавзуга оид
09:51 / 21.03.2026
Ҳўрмуз бўғозининг блокадаси жаҳон ЯИМни 2,9 фоизга пасайтириши мумкин
13:57 / 20.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда 167 млрд долларлик ЯИМга эришишни режалаштирмоқда
11:40 / 05.03.2026
Хитой 1991 йилдан бери энг паст ЯИМ ўсиши мақсадини белгилади
12:08 / 26.02.2026