Жаҳон | 07:46 / 14.02.2017
4583
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ, Жанубий Корея ва Япония Шимолий Кореяга қарши туриш чораларини муҳокама қилди

14 февралда Жанубий Корея, АҚШ ва Япониянинг юқори мансабдор ҳарбийлари Шимолий Корея баллистик ракета учиргани сабабли унга қарши туриш чораларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги.       

Уч давлат вакиллари ўртасида Шимолий Корея масаласини муҳокама қилиш учун видеоанжуман ўтказилган. 

Маълум қилинишича, Шимолий Корея яқинда яратган, қаттиқ ракета ёнилғисида учувчи ўрта масофаларга мўлжалланган баллистик ракета синовини ўтказди. Сеул маълумотларига кўра, ракета 500 км лар чамаси учиб, Шарқий Хитой денгизига тушган. 

Мавзуга оид