Фан-техника | 19:10 / 14.02.2017
5534
2 дақиқада ўқилади

Opel французлар назорати остига ўтиши мумкин

PSA Peugeot Citroen гуруҳи ва Американинг General Motors концерни Opel компаниясининг француз ишлаб чиқарувчисига қўшилишига доир музокаралар олиб бормоқда. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди

Нашрнинг PSA Peugeot Citroen гуруҳидаги манбаси компанияда ҳамкорликнинг чуқурлашуви муҳокама қилинаётганини таъкидлаб, музокараларни тасдиқлади. Битим ҳақида яқин кунларда расман эълон қилиниши тахмин қилинмоқда. 

2012 йилнинг мартида General Motors концерни ва PSA Peugeot Citroen гуруҳи ҳамкорлик ҳақидаги битимни имзолашди. Авто ишлаб чиқарувчиларнинг режалари Европа бозоридаги позицияни яхшилаш учун гуруҳ ва концерннинг ҳамкорликдаги фаолиятини кўзда туганди. Гап Peugeot, Citroen ва Opel русумлари учун ҳамкорликдаги моделларни ишлаб чиқиш ҳақида борган.

Компанияларнинг ҳамкорликдаги моделларидан бири - Crossland X кроссовери. У Opel автомобиллар қаторида Meriva минвэни ўрнини эгаллади. Автомобиль PSA Peugeot Citroen платформасида қурилган. Кейинги авлод Peugeot 2008 ва Citroen C3 Picasso ҳам шу шассига асосланади. 

Бу General Motors концерни Opel сотувини кўриб чиқаётган биринчи ҳолат эмас. 2009 йилда «Magna-Сбербанк» консорциуми немис авто ишлаб чиқарувчисини харид қилмоқчи бўлган, бироқ охир-оқибат GM активни сотмасликка қарор қилган. 

Мавзуга оид