Спорт | 13:21 / 14.02.2017
8210
1 дақиқада ўқилади

«ПСЖ»нинг 3 нафар футболчиси «Барселона»га қарши ўйинда жамоага ёрдам бера олмайди

«ПСЖ»нинг бразилиялик ҳимоячиси, жамоа сардори Тиагу Силва жароҳатидан тикланиб олишга улгурмади.

Le Parisien хабарига кўра, футболчи жароҳати туфайли душанба кунги машғулотни ўтказиб юборди ва Чемпионлар Лигасининг чорак финали доирасида «Барселона»га қарши кечадиган ўйин заявкасига киритилмади.

Силва мушакларидаги жароҳат туфайли 10 февраль куни ички чемпионат доирасида «Бордо»га қарши бўлиб ўтган ўйинни ҳам ўтказиб юборганди.

Ундан ташқари, ўйинни дисквалификация қилинган Тиагу Мотта ва жисмоний ҳолати яхши бўлмаган Гжегож Криховяк ҳам ўтказиб юборади.

Аммо жароҳатидан тикланиб олган Хавьер Пасторе баҳсда иштирок этиши мумкин.

«Барселона»га қарши ўйин бугун, 14 февраль оқшомида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид