Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: Таиланднинг янги қироли генералларга шунчаки "хўжакўрсин шахс бўлмаслигини" билдириб қўйди
Таиланднинг янги қироли Маха Вачиралонгкорн қирол ваколатлари бўйича конституцияга ўзгартиришлар киритишни талаб қилиб ва бўлакланган давлатни бирдамликка чорлаб, ўз ҳукмронлиги тарихида сезиларли из қолдиради, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, янги қирол 2016 йил декабрда отаси ўлимидан кейин тахтга ўтиргандан сўнг "мамлакатни бошқарадиган генералларга шунчаки конституциявий "хўжакўрсин" шахс бўлмаслигини" билдириб қўйган.
Маълум қилинишича, янги қирол бошқаруви бўйича салбий прогнозлар нотўғри бўлиб чиқди. Бу монархия, армия ва сиёсатчилар ўртасидаги муносабатлар мамлакатдаги барқарорликни белгиловчи Таиландда муҳим ҳисобланади.
"Ҳазрати олийлари хунта ва ҳарбийларни бошқаришда ўта моҳир эканликларини намоён қилдилар", деб айтди Жанубий Шарқий Осиё ишлари бўйича институт академиги Пол Чамбер.
Таиланднинг марҳум қироли Пумипон Адульядетнинг (Рама IX) меросхўри Маха Вачиралонгкорн (Рама X) 2016 йил декабрда мамлакатнинг янги ҳукмдори этиб эълон қилинган. Рама X отаси ўлимидан 50 кун ўтиб тахтни эгаллади.
Мавзуга оид
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
11:44 / 12.03.2026