Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти сайловлари ноябрда ўтадиган бўлди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Қирғизистоннинг Сайлов ва референдумлар ўтказиш бўйича марказий комиссияси раиси Нуржон Шайлдабекова билан учрашувда мамлакатнинг янги раҳбари сайловларининг ҳаққоний ўтказилишини таъминлашни буюрди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти ахборот сиёсати бўлими маълум қилди.
Бўлим маълумотларига кўра, марказий сайлов комиссияси аввалги сайловлар таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, барча етишмовчиликларни бартараф этиш ва сайлов жараёнларини ташкиллаштириш бўйича ишларни яхшилаш бўйича барча чораларни кўрмоқда.
Атамбоев янги президент сайловларининг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Конституцион қонунга мувофиқ, Қирғизистон президенти сайловлари 2017 йил 19 ноябрда ўтказилади.
"Сайловларга қолган 9 ой ичида барча нуқсонлар ва камчиликларни бартараф этиш ва мамлакатнинг янги раҳбарининг очиқ ва ҳалол сайловларини таъминлаш лозим", деб айтган Қирғизистон президенти.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026