Жаҳон | 16:52 / 16.02.2017
10341
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон бош прокурори: ИШИД сафида жанг қилаётган тожиклар сони 5 марта камайди

фото : Раҳмон Юсуф Аҳмадзод

Тожикистон бош прокурори Раҳмон Юсуф Аҳмадзоднинг баёнот беришича, 2015 йил билан таққослаганда, 2016 йилда ИШИД сафида жанг қилаётган тожикистонликлар сони 5 мартага камайган. У Тожикистон парламенти Миллий мажлисида қилган чиқишида шундай ахборот берган. Бу ҳақда Asia Plus медиа гуруҳи хабар қилмоқда.
 
Бироқ, бош прокурор республика ташқарисида террорчилик ташкилотлари сафида жанг қилаётганларнинг аниқ сонини келтирмаган. Унинг сўзларига кўра, ўтган йилда Тожикистонда экстремизм ва терроризмни тарғиб қилувчи 230 интернет-сайти тўсиб қўйилган. 

Раҳмон Юсуф Аҳмадзоднинг маълум қилишича, 2015 йилда террорчилик ташкилотлари сафига қўшилган тожикистонликларнинг 85 фоизи меҳнат муҳожирлари бўлган. 

Мавзуга оид