Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия тарихда илк маротаба қаҳва импортига янгилик киритди
Бразилия ҳукумати мамлакат тарихида илк маротаба аччиқ робуст навли қаҳваларни импорт қилишга рухсат берди, деб маълум қилди Бразилия қишлоқ хўжалиги вазири Силвио Фарнеси.
Рейтер агентлиги маълумотларига кўра, яқин орада ушбу навли қаҳвани Вьетнамдан чекланган тўпламларда етказиб бериш бошланади. Хориждан қаҳва сотиб олишга рухсатни Бразилия ташқи савдо палатаси CAMEX берган.
Хориждан сотиб олинган қаҳваларга унинг қийматининг 2 фоизи миқдорида импорт божи жорий қилинади. Белгиланган квотага мувофиқ, май ойи охиригача мамлакатга ҳар бири 60 кг бўлган 1 млн қоп қаҳва олиб кирилиши мумкин. Аммо, ойига 250 минг қопдан кўп бўлмаган миқдорда олиб киришга рухсат этилади.
Бразилия қаҳва етиштириш ва экспорт қилиш бўйича энг йирик давлат ҳисобланади. 2016 йилда арабика навли қаҳванинг рекорд ҳосилини йиғиштириб олди, аммо робуст навининг ҳосили Эспириту-Санту штатидаги кучли қурғоқчилик сабабли 2004 йил даражасига тушиб кетди.
Мавзуга оид
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
10:40 / 14.06.2026
ЖЧда сенсациялар куни. Қатар сўнгги дақиқаларда гол урди, Бразилия очко йўқотди
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026